Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарзандидан 13 млн сўмни "қизғанган" ота қамоққа тушди

Фарзандидан 13 млн сўмни "қизғанган" ота қамоққа тушди

Маълумки, алимент тўловларни ўз вақтида тўлаш мажбурият саналади. Бироқ, айрим маъсулиятини унутган оталар томонидан ўз фарзанди учун ҳар ойлик моддий таъминотни бермай келишаётгани, мажбуриятларини унутиб қўйишаётгани ачинарли. Айнан бугун Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида ташкил этилган судда ана шундай бемеҳр оталарнинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

МИБ Наманган вилоят бошқармасининг ёзишича, Давронбек Шарипов туманнинг Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашгани боис, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2016 йил 26 май кунидаги ижро ҳужжатига кўра ундирувчи Умарова Раъно фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган. Аммо, қарздор ота алимент тўлаши лозимлигини аниқ билсада, бунга панжа орасидан қараб келди. Охир-оқибат қарздорлик 13 млн. сўмдан ортиб кетди. Давлат ижрочисининг огоҳлантиришига қарамай қарздорлик бартараф этилмай, моддий таъминлашдан бўйин товлаб келди. Мазмунан мазкур ижро ҳужжати кўриш учун туман маъмурий судига юборилди. Ўтказилган сайёр судда фуқаро Д.Шариповга 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ёки туманнинг Лайлак уя маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ёдгорбек Усмонов ҳам ўз фарзанди моддий таъминотини таъминлашдан бўйин товлаб келаётган оталардан бўлиб чиқди. Бўлмаса, ўз фарзанди учун ҳар ойда алимент маблағини тўлаб юрган бўларди. У баҳона, бу баҳона билан тўловни таъминлашдан бўйин товлаб келгани, қимматга тушди. 26 млн. сўмдан кўпроқ қарздорлиги учун Ё.Усмонов ҳам маъмурий суд туман бўлимининг қарори билан 15 суткалик маъмурий қамоқга йўл олди.

Умуман, Бюронинг туман бўлими биносида бўлиб ўтган сайёр суд давомида шунингдек, яна 8 нафар фуқаронинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиб, турли муддатларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Энди ушбу оталар алиментни вақтида тўламаслик оқибатини тушуниб етишар.

 

Киритилди: 18:00 22.01.2020. Ўқилди: 2312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!