Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғоналик шахс ўқувчи қизга нисбатан зўравонлик қилди

Фарғоналик шахс ўқувчи қизга нисбатан зўравонлик қилди

2019 йил 15 январь куни И.С. (исмли аёл) Фарғона шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 12 январь куни номаълум шахс Жуйдам МФЙ дала майдонида ўрта мактабнинг юқори синфида таҳсил олувчи ўғли ва унинг синфдоши С.Х. (исмли қиз)ларни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, Samsung ва Iphone русумли мобиль телефонларини олиб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгиаср кўчасида яшовчи Ж.О. исмли шахс содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:59 17.01.2019. Ўқилди: 3054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!