Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонадаги заҳарланишдан сўнг Garden Catering Trade’да таъсисчи алмашди

Фарғонадаги заҳарланишдан сўнг Garden Catering Trade’да таъсисчи алмашди

Фарғонада 62 нафар бола оммавий заҳарланган боғчаларга овқат етказиб берган Garden Catering Trade компаниясида таъсисчи ўзгарди.

Давлат реестри маълумотларига кўра, 25 февраль ҳолатига компаниянинг 100 фоиз улуши Мўйдинжон Абдумўминович Ғофуров номига ўтказилган. 24 февраль кунигача эса таъсисчи Иқболжон Ҳабибуллоевич Бозоров бўлган.

Маълумотларга кўра, янги таъсисчи бир қатор бошқа қурилиш ва савдо йўналишидаги компанияларда ҳам улушларга эга. Компания раҳбари ҳам турли тижорат субъектларида таъсисчи ёки ҳамтаъсисчи сифатида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 20:05. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!