Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонадаги ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

Фарғонадаги ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

Жорий йилнинг 5 январь куни Фарғона вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Мазкур ЙТҲ оқибатида 57 ёшли ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 5 январь куни соат 11:00 да “Оқтепа” маҳалласи ҳудудида 2001 йилда туғилган фуқаро Р.М. бошқарувидаги Nexia-2 машинаси билан 1966 йилда туғилган фуқаро М.Р. бошқарувидаги Damas тўқнашиб кетган.

Damas ҳайдовчиси М.Р. олган тан жароҳати оқибатида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

“Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Киритилди: 17:25 08.01.2023. Ўқилди: 2281 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!