Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонадаги мактабда 1-синф ўқувчиларига полда дарс ўтилмоқда (фото)

Фарғонадаги мактабда 1-синф ўқувчиларига полда дарс ўтилмоқда (фото)

Фарғона шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчилари парталари йўқ синфда, полда ўтириб дарс ўтилаётгани тасвирланган сурат тарқалди. Сурат муаллифининг таъкидлашича, Давлат тест маркази парталарни олиб кетгани сабаб болалар шу аҳволда таълим олишга мажбур бўлмоқда, деб хабар берди «Дарё».

Ушбу ҳолатга ўқувчилардан бирининг онаси — Нафиса Сотволдиева исмли аёл гувоҳ бўлиб қолган.

«Ҳозиргина ўқитувчини табриклагани кириб, асабим бузилди. Нима эмиш, парталар Давлат тест марказиники эмиш. Тест тугагунча шу ҳолда дарс ўтиришар экан. Дарс жараёнини суратга олиб чиқдим», — дея маълум қилади ҳодиса гувоҳи.

Маълум бўлишича, мактабда 400 та парта йўқлиги сабаб, шунча болани полга ўтирғизиб дарс ўтилмоқда. Бу ҳолат кейинги ҳафтанинг душанба кунигача давом этиши айтилган.

Фото: «Дарё»

«24-сонли ихтисослаштирилган рус мактаби 2017—2018 йилларда қайта реконструкциядан чиқарилиб, янги жиҳозланиши керак эди. Лекин 2018 йилда ҳам болалар эски парталарда ўтиришган. Жуда кўп мурожаатларимдан сўнг, мактабимиз 2019 йилда янги парталар билан таъминланди. Бугун Давлат тест марказида тест синовлари бўлаётгани сабаб 400 та партани олиб чиқиб кетишибди. Парталар йўқлиги ҳақида ўқитувчиларнинг ҳам, директорнинг ҳам, ҳатто ‘ГорОНО’нинг ҳам хабари бор. Аммо парталар Давлат тест марказиники бўлганлиги сабаб улар ҳеч нима қила олишмайди. Партаси йўқ синфхоналарида тушликдан кейин 2-синфлар ўқийди»,— дейди Нафиса Сотиболдиева.

Сентябрь ойининг бошида Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 2-мактабнинг бошланғич синфларига парталари йўқ хонада дарс ўтилаётгани тасвирланган сурат тарқалган эди. Навоий вилояти ҳокимлиги ушбу сурат 4-синф ўқувчилари дарс ўтмаётгани, балки китобларини олишга келганини билдириб, раддия берганди.

Киритилди: 12:57 02.10.2019. Ўқилди: 4154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!