Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонадаги чойхоналарнинг бирида жиноят содир бўлди

Фарғонадаги чойхоналарнинг бирида жиноят содир бўлди

22 июнь куни М.Н. ИИБга мурожаат қилиб, унда 21 июнь куни номаълум шахс Мурувват кўчасида жойлашган чойхонадаги стол устида қаровсиз қолдирган нархи 1.000.000 сўмлик “Redmi 6” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Д. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Киритилди: 12:15 04.07.2021. Ўқилди: 4187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!