Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада яна бир болакай она бағрига қайтди!

Фарғонада яна бир болакай она бағрига қайтди!
Фарзанд учун она бағри — энг ишончли маскан, она учун эса фарзандининг ёнида бўлиши энг катта бахтдир. Фарғонада Мажбурий ижро бюроси ходимларининг аралашуви ва давлат ижрочиларининг амалий саъй-ҳаракатлари натижасида узоқ вақтдан бери онасидан айро бўлиб келган болакай она бағрига қайтарилди. Ижро ҳаракатлари давомида боланинг ҳуқуқ ва манфаатлари, энг аввало, унинг онаси билан бирга бўлиши таъминланишига алоҳида эътибор қаратилди. Энг таъсирлиси — болакайнинг онаси бағрига қайтган лаҳзалари бўлди. Бу учрашувдаги қувонч ва ҳаяжонни сўз билан ифодалаш қийин. Бугун яна бир оила қалбига қувонч кирди, яна бир боланинг орзуси ушалди. Она ва фарзанд яна бирга! Мажбурий ижро бюроси — фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш йўлида.
Киритилди: 14:15 04.09.2026. Ўқилди: 1340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда