Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада оилани сақлаб қолиш учун суд огоҳлантириш билан чекланди

Фарғонада оилани сақлаб қолиш учун суд огоҳлантириш билан чекланди

Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқларини олий қадрият деб тан олиш каби умуминсоний ва конституциявий принципларнинг амалда таъминланиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ва янгиланишларнинг асоси сифатида эътироф этилганлиги ҳаммамиз учун аҳамиятлидир.

Мазкур Конституциявий принциплардан келиб чиқиб, маъмурий судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга нисбатан жазо тайинлашда ҳуқуқбузарликларни келиб чиқиш сабаблари, содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, ҳуқуқбузарларнинг оилавий шароитлари, жабрланувчиларнинг даъвоси ва тарафларнинг ўзаро ярашганлигига алоҳида эътибор берилмоқда.

Хусусан, А.Умаров (исми шарифлари ўзгартирилган) 2019 йил 31 октябрь куни соат 16:30 турмуш ўртоғи М.Тожиева билан ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли жанжаллашиб, жанжал давомида уни қўллари билан уриб, унга нисбатан енгил тан жароҳати етказган.

Мазкур маъмурий иш Қувасой шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, А.Умаровнинг содир этган ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрор ва пушаймонлигини, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмагани, яшаш жойидан ижобий тавсифлангани, жабрланувчининг унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, ҳуқуқбузарлик ўзаро оилавий келишмовчилик натижасида содир этилгани, турмуш ўртоғи билан ярашиб олгани инобатга олинди.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддасида, содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли бўлган тақдирда, суд ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиб, уни огоҳлантириш билан кифояланиши мумкин.

Юқоридаги каби ҳолатлар инобатга олинган ҳолда Қувасой шаҳар маъмурий суди томонидан 2019 йилнинг июль ойидан ноябрь ойига қадар 43 нафар ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддаси билан маъмурий жавобгарликдан озод этилган, 90 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар ва уларнинг моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда, МЖтКнинг 33-моддаси қўлланган ҳолда енгилроқ маъмурий жазо чоралари тайинланган.

 

Махкамжон Абдубаннабов,

Қувасой шаҳар маъмурий

судининг раиси

    

   

Киритилди: 11:44 04.12.2019. Ўқилди: 1961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!