Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада вояга етмаган ёшлар 45 яшар ҳайдовчини ваҳшийларча ўлдирди

Фарғонада вояга етмаган ёшлар 45 яшар ҳайдовчини ваҳшийларча ўлдирди

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 19 июль куни 15-16 ёшли болалар 45 ёшли таксичини ваҳшийларча ўлдириб, далага ташлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 20 июль куни Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддаси (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарга кўра, жиноят иши доирасида 4 нафар шахс (3 нафари вояга етмаган: уларнинг икки нафари 2004 йилда, бир нафари 2005 йилда туғилган) гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.

Киритилди: 13:12 22.07.2021. Ўқилди: 9224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!