Бугун 15 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Фарғонада тоға ва жиян наркосавдогарлар қўлга олинди (видео)

Фарғонада тоға ва жиян наркосавдогарлар қўлга олинди (видео)

❗️ Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона ва Ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон шаҳрида яшовчи, 2002 й.т. фуқаро бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашина Учкўприк тумани ҳудудида текширилди.

❌ Натижада, унинг салонида 4 кг 41 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди. Шунингдек, мазкур фуқаронинг уйидан ҳам 867 гр “гашиш” моддаси олинди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу гиёҳвандлик воситалари унинг 1980 й.т. тоғасига тегишли эканлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

Аниқланишича, ушбу заҳри қотил қўшни республикадан олиб келинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси (контрабанда) ва 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 08:56. Ўқилди: 333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!