Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада ростдан ҳам динозавр қолдиқлари топилганми – мутахассис изоҳи

Фарғонада ростдан ҳам динозавр қолдиқлари топилганми – мутахассис изоҳи

Ўзбекистон Давлат геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмедшаев Халқ сўзи нашрига берган интерьвюсида мазкур суяклар динозаврники эмаслигига ишонишини маълум қилди.

Аҳмаджон Аҳмедшаевнинг маълум қилишича, мавзу давримиздан 130 180 миллион йиллар муқаддам яшаган динозаврлар ҳақида кетяпти. Мазкур даврдаги суяк қолдиқлари тошга айланмаган бўлса, бизгача етиб келмайди. Чунки йиллар сурони, географик ўзгаришлар, табиий офатлар, иқлим ўзгаришлари уни йўқ қилиб юборади. Тошларга эса бу каби ҳодисаларнинг таъсир қилиши қийин. Риштон туманидаги суяк қолдиқларининг шундоққина пол остидан соф суяк ҳолида топилиши шу жиҳатдан илмий асоссиздир.

Шунингдек, динозавр суякларига баҳо беришда бизнинг илмий тилдаги 60 миллион йиллардан далолат берадиган бўр қатлам, юра даври қатламлари бўлиши керак.

Унинг фикрича, суяк қолдиқлари мушуксимонлар оиласига тааллуқли ҳайвонга тегишлидир. Яйдоқ чўл ҳудуди бўлганлиги учун бу бундан икки-уч аср олдин, балки ундан ҳам кўпроқ йилларда яшаган чўл мушуги, қамиш мушугининг суяк қолдиқлари бўлиши мумкин.

Аҳмедшаев Фарғона давлат университетининг зоология кафедраси мутахассислари, профессор ва фан номзодлари мазкур ҳодисага нисбатан ўзларининг илмий хулосаларини бериши кераклиги таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Риштон тумани, Янгийўл қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро ўз уйини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш жараёнида уйнинг эски пол остидан ноанъанавий кўринишдаги ҳайвон қолдиқларига дуч келгани ҳақида хабар қилган эдик.

Киритилди: 13:36 18.02.2019. Ўқилди: 1767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!