Бугун 7 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Фарғонада ота 5 минг доллар алимент тўлади

Шу тариқа ижро ҳужжати муддатидан аввал тамомланган.

Фарғона вилояти Қўштепа туманида 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги алимент олдиндан ундирилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, бир нафар фарзанднинг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ҳужжат Мажбурий ижро бюроси томонидан ижрога қабул қилинган эди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор У.М.дан ундирувчи Ф.У. фойдасига алимент ундириш белгиланиб, натижада қарздор томонидан 5 000 АҚШ доллари, яъни 60 миллион сўм миқдоридаги алимент маблағлари олдиндан тўлиқ тўланди.

Мазкур маблағлар 2026 йил 2 март куни ундирилиб, ундирувчига тилхат асосида топширилди ҳамда ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан тамомланди.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!