Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонада онлайн қимор ўйинларини реклама қилган Insta-блогер ушланди

Фарғонада онлайн қимор ўйинларини реклама қилган Insta-блогер ушланди

Фарғона вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими тезкор ҳодимлари томонидан Instagram платформасидаги аккаунт фойдаланувчиси тавакалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинларини фаол тарғиб қилиб келаётганлигини аниқланди.

Аниқланишича, у турли реклама роликларини ўз саҳифасига жойлаштириб, онлайн қимор рекламасини йўлга қўйган.

Тезкор тадбирлар натижасида, мазкур аккаунт фойдаланувчиси бўлган шахс, 2002 йилда туғилган Қува туманида яшовчи шахс гумонланувчи тариқасида қўлга олинди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:35. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!