Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Фарғонада медиа келажагига ижобий таъсир кўрсатувчи йирик форум бўлиб ўтди

Фарғонада медиа келажагига ижобий таъсир кўрсатувчи йирик форум бўлиб ўтди

Мингга яқин иштирокчини жамлаган Медиа форумда янги медиа лойиҳалар, креатив ташаббуслар ҳамда ахборот маконида самарали ишлашга қаратилган инновацион ечимлар тақдим этилди.

Тадбир ОАВ учун контент тайёрлаш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Медиа форум доирасида журналистлар, блогерлар, SMM мутахассислари, мобилографлар, матбуот котиблари ва ёш ижодкорлар ўзаро тажриба алмашиб, медиа соҳасининг бугуни ва эртанги ривожланиш йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

Тадбир якунида Медиа ҳафталик доирасидаги тренинг ва семинарларда фаол иштирок этган қатнашчилар сертификатлар билан тақдирланди. Форум нафақат якуний сарҳисоб, балки янги медиа ғоялар ва истиқболли ҳамкорликлар учун муҳим мулоқот майдонига айланди.

Киритилди: Бугун 21:07. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!