Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада маст ака синглисининг уйига бостириб кирди

Фарғонада маст ака синглисининг уйига бостириб кирди

Қува туман маъмурий судида Қува тумани Қорашох мфй.да яшовчи Б.Турсуновга нисбатан ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди.

Қува туман маъмурий судининг раиси А.Жумаевнинг “ANIQ.UZ”га маълум қилишича, ҳуқуқбузар Б.Турсунов 2020 йил 11 февраль куни кеч соат 21:00 ларда маст ҳолатда синглиси О.Турсунованинг хонадонига кириб, уни ховлисига “Ирим қилинган кул” сепганликда айблаб, дарвозаларини тепиб бақир-чақир қилиб, синглиси О.Турсуновани оиласини, тинчлигини бузади. У жанжалини тўҳтатмасдан синглиси О.Турсунова унинг ховлисига кул сепаётганлигини кўриб қолганлигини, гувоҳ сифатида эса олиб чиқиши мумкинлигини айтиб уятли сўзлар билан сўкиниб, бир неча бор таҳдид қилади. Шундан сўнг О.Турсунова акаси Б.Турсуновнинг устидан ИИБга мурожаат қилишга мажбур бўлади.

ИИБ томонидан тегишли тартибда суриштирув ҳаракатлари ўтказилиб, иш судга келиб тушади.

Суд, ҳуқуқбузар ва жабрланувчи ака сингиллигини инобатга олиб ишни улар яшовчи мфйда ўтказишга қарор қилади. Махалла оқсоқоллари ва фаоллари иштирокида ўтказилган суд мажлисида ака ўз синглисидан кечирим сўраб бошқа бу каби ҳолатлар қайтарилмаслигини айтиб, сўз беради. Сингил ҳам ўз навбатида аканинг устидан ИИБга мурожаат қилганлигидан орият қилиб, уни кечиришини билдиради. Сайёр судда маҳалла фаоллари ва оқсоқоллар ака ва сингилга ўз маслаҳат ва тавсияларни бериб тушунтириш ишларини олиб боради. Ака ва сингил ўз қилмишларидан уялиб, бир бирларини кечириб, бошқа бу каби ҳолатлар содир қилмасликка ваъда берадилар. Ва сайёр суд мажлисида “ака ва сингил”нинг иши кўрилганидан ўзлари ҳам пушаймон бўлиб, етарли хулоса чиқарганлигини таъкидлайди.

Шу ўринда Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июндаги “Судьялар корпуси” билан учрашганида судларни кўпроқ сайёр суд мажлисларида ўтказиш ҳақидаги талаблари нақадар тўғрилигига ишонч ҳосил қиласан, чунки, сайёр суд мажлисида ака ва сингил қай ҳолатга тушганлигини ушбу суд мажлисида иштирок этганларга аён, холос.

Киритилди: 18:48 18.02.2020. Ўқилди: 5205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!