Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Фарғонада кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 10:05да Фарғона шаҳар, «Бобур» МФЙ, А.Қодирий кўчаси кўп қаватли 28-уйнинг 62-хонадонда яшовчи 1964 йилда туғилган Д.Вагатова уйининг балконини 8 кв.метр майдонда уй жихозлари ёнган.

Ёнғин тарқалиш натижасида юқоридаги 66-хонадонда яшовчи 1990 йилда туғилган М.Юлдашеванинг уйи балконини 6 кв.метр майдонда уй жихозлари ҳамда қўшниси 70-хонадонда яшовчи 1955 йилда туғилган Х.Сўпиевнинг уйи балконини 6 кв.метр майдонда уй жихозлари ёнган. Ёнғиндан 6 нафар фуқаролар Ёнғин-қутқарувчилари томонидан қутқарилган ва тез тиббий ёрдам автомобилига етказилган (фуқоролар куйиш тан жарохати олмаган хозирда холати яхши).

Ёнғинга 10:30да ўчирилган. Ёнғиндан уйларнинг 120 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Киритилди: 08:54 08.06.2021. Ўқилди: 1469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!