Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада корхонага ҳисобланган 3,2 млрд сўмлик асоссиз солиқ қарзи бекор қилинди

Фарғонада корхонага ҳисобланган 3,2 млрд сўмлик асоссиз солиқ қарзи бекор қилинди


Бизнес-омбудсман маълум қилишича , Фарғонадаги «S.Q.M» МЧЖ фаолиятини ноқонуний қайта текширган мансабдор шахс жаримага тортилди. Текширув ортидан ҳисобланган 3,2 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги ҳам бекор қилинган.

Ҳолат корхона раҳбарининг 1100 рақами орқали мурожаати асосида ўрганилган. Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг Шарқий минтақавий бошқармаси корхонада 2023 йил декабрда текширув ўтказган. Шунга қарамай, инспектор буйруқда белгиланган давр чегараларини бузиб, 2020–2025 йиллардаги фаолиятни ноқонуний қайта текширган.

Мансабдор шахсга БҲМнинг 40 баравари миқдорида жарима қўлланилган. Тошкент туманлараро маъмурий суди инспекция мансабдорларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, текширув далолатномасини бекор қилган.

Киритилди: 20:51 06.10.2026. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!