Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада камералар ниқобсиз юрган неча кишини жаримага тортди?

Фарғонада камералар ниқобсиз юрган неча кишини жаримага тортди?

Фарғона вилоятида 17 октябрь куни видеофотофиксация воситалари орқали ниқоб тақиш тартибига амал қилмаган 156 нафар фуқаро аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

“17 октябрь куни ниқобли тартибга амал қилмаган 156 нафар шахсларнинг фото-видео суратлари олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди”, - дейилган хабарда.

Ниқобсиз фуқароларнинг шахси махсус базада аниқланиб, ИИО ва Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Ушбу баённома фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрдан республикада биринчи марта Фарғонада жамоат жойларида ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни камералар орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.

Киритилди: 07:45 19.10.2020. Ўқилди: 3056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!