Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада икки нафар қиз ва бир меҳмон фожиали ўлим топди

Фарғонада икки нафар қиз ва бир меҳмон фожиали ўлим топди

Жорий йилнинг 14 январ куни (соат 13:00) Фарғона шаҳар “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини А.Қодирий кўчаси 43-уй, 44-хонадонда яшовчи икки нафар фуқароларни жасадлари ҳамда шу хонадонга меҳмонга келган бир нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази, Фарғона филиалига олиб борилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилганлигига қарамасдан шифохонада вафот этган.

Суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра вафот этганлар ис газидан заҳарланган деб гумон қилинаётганлиги маълум қилинди. Бундай вазиятда Фарғона шаҳар ҳокими тегишли қарор қабул қилди, унга кўра, мазкур фавқулодда вазиятни ўрганиш бўйича шаҳар комиссия таркиби тасдиқланди:

Фарғона шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан:

1. Фарғона шаҳар, Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 2022 йил 17 январ кунги 31/1-45- сонли мурожаати инобатга олинсин.

2. Фарғона шаҳар “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини А.Қодирий кўчаси 43-уй, 44-хонадонда содир бўлган фавқулодда вазиятни ўрганиш бўйича шаҳар комиссия таркиби иловага асосан тасдиқлансин.

3. Комиссия вазифаси қуйидагилар:

Бахтсиз ҳодиса содир бўлган жойнинг ҳолати бўйича барча ўзгаришларни қайд этиш;

газдан фойдаланиш ускуна ва жихозларининг тури, русми, маркаси, уларнинг жойлашув ўрни ва техник ҳолатини аниқлаш;

дудбўрон ва шамоллатиш каналларининг лойиҳа ҳужжатларига белгиланган норма ва қоидаларга мувофиқлигини аниқлаш;

бахтсиз ҳодиса гувоҳларидан тушунтириш хатларини олиш;

бахтсиз ҳодиса содир бўлишига олиб келган аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилмаганлик ҳолатларини аниқлаш.

4. “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ, Фарғона шаҳар бўлими (Д.Нишонов)га:

Бахтсиз ҳодиса оқибатлари талофат кўрган объект фотосуратларини олиш, бахциз ҳодиса содир бўлган жойнинг принсипиал чизмаси ёки эскизини тайёрлаш;

бахтсиз ҳодиса бўйича текшириш ўтказиш учун зарур бўлган транспорт ва алоқа воситалари, махсус кийим, махсус поябзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситаларини етказиб бериш;

комиссия аъзоларининг иш фаолияти учун зарур бўлган компютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида хона ажратиб бериш;

бахтсиз ҳодисани текшириш материаллари зарур миқдорларда нусхалари кўпайтириб берилишини таъминлаш;

бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини текшириш доирасида комиссия томонидан техник ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун харажатлар, лаборатория тадқиқотлари, синов ва бошқа ишлар ҳамда транспорт ва алоқа харажатлари учун тўловлар “Худудгаз Фарғона” ГТФ ташкилоти билан келишилган ҳолда амалга ошириш вазифалари юклатилсин.

5. Фарғона шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Омоновга;

Зарурат туғилган тақдирда бахциз ҳодиса сабабларини аниқлаш учун экспертлар ёки қўшимча мутахассислар жалб этиш;

жалб этилган экспертлар ёки мутахассислардан иборат гуруҳнинг хулосаси ёзма равишда расмийлаштириш;

ўрганиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 феврал кунги “Газдан турмушда фойдаланишда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 64-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган муддатдан кечиктирмаган ҳолда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифалари топширилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Омонов, ижросини ташкил этиш ва таъминлаш шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи И.Саидакбаровлар зимасига юклатилсин.

Farg‘ona shahar “Istiqlol” MFY A.Qodiriy ko‘chasi 43-uyning 44-xoandonida sodir bo‘lgan favqulodda vaziyatni o‘rganish bo‘yicha shahar komissiyasi

T A R K I B I

Ф.И.Ш

Иш жойи ва лавозими

1

Д.Омонов

-

Фарғона шаҳар ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси

2

И.Саидакбаров

-

Фарғона шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари

КОМИССИЯ АЪЗОЛАРИ

3

Д.Нишонов

-

“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ Фарғона шаҳар бўлим бошлиғи

4

Е.Султонов

-

Фарғона шаҳар электр та’миноти корхонаси бошлиғи

5

М.Қурбонов

-

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспексияси Фарғона вилояти ҳудудий инспексияси

6

Р.Марасулов

-

Фарғона шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

7

С.Маматқулов

-

Ўзбекистон ёнғинга қарши кураш жамияти Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи

8

Г.Абдурахмонова

-

Фарғона шаҳар “Истиқлол” МФЙ раиси

Киритилди: 09:22 18.01.2022. Ўқилди: 5181 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!