Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонада ИИБ ходими хизмат қуролида ўзини отиб қўйди

Фарғонада ИИБ ходими хизмат қуролида ўзини отиб қўйди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада профилактика инспектори йўлнинг четида кома ҳолатида топилгани бўйича хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Тошлоқ тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант A.У. жорий йилнинг 5 декабрда тунги хизматдан чиқиб, туман ИИБда ўтказилган эрталабки йўриқномага келмаган. Бу вақт давомида у билан боғланишнинг имкони бўлмаган.

Ўтказилган суриштирув ишлари давомида катта лейтенант A.У. яшаш хонадонидан тахминан 3 км узоқликдаги Бесаранг қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи "Катта Фарғона" канали ёқасида, ўзининг “Спарк” русумли машинасида топилган.

Aммо ходим топилган вақтида қўрқинчли ҳолатда бўлган. Яъни у ўзига бириктирилган ПМ табел қуроли билан бошидан жароҳатланган, кома ҳолатида топилган ва зудлик билан тиббий муассасага жойлаштирилган.

Aниқланишича, марҳум, ижтимоий тармоқларнинг "1хбет" иловасидан фойдаланиб, жорий йилнинг август ойида 45 млн сўм ютқазганлиги учун, қарздорлик муаммоси ҳал этилиб, интизомий тартибда жазоланган ҳамда вилоят ИИБ қошидаги Интизомий кенгашнинг назоратида бўлган.

Ҳозирда ҳолат вилоят прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.

Киритилди: 14:19 06.12.2022. Ўқилди: 2600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!