Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада гиёҳвандлик моддаси контрабандаси билан шуғулланган гуруҳ қўлга тушди

Фарғонада гиёҳвандлик моддаси контрабандаси билан шуғулланган гуруҳ қўлга тушди

Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик моддаси контрабандаси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди. Улардан уч килограммдан ортиқ “гашиш” гиёҳвандлик моддаси далилий ашё сифатида олинди.

Фарғона туманида яшовчи М. Муйдинов жиноий шериклари М. Маматов, Р. Абдуллаев, У. Имомназаров ва Ф. Қурбонбоевлар билан ноқонуний йўллар билан бойлик орттиришни мақсад қилиб, гиёҳвандлик моддаси савдосини амалга оширишни режа қилади. Улар 15 минг доллар эвазига Қирғизистон Республикасидан шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган фуқародан кўп миқдордаги 3014 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини олиб, яширин йўллар билан Ўзбекистонга ўтказган. Олиб ўтилган гиёҳвандлик моддасини сотиб, фойдани ўзаро бўлишиб олган. Маълум бўлишича, М.Мўйдинов 21 минг АҚШ доллари эвазига уч килограмм миқдорда “гашиш” гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига контрабанда қилиш учун буюртма олган.

Суд томонидан мазкур жиноятни содир этганларга ҳукм ўқилди. М.Мўйдинов 13 йил, Р. Абдуллаев, М. Маматов 12 йил, У. Имомназаров 12 йил 10 ой, Ф. Қурбонбоевга эса 11 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 14:18 31.05.2022. Ўқилди: 2193 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!