Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада фуқаро “марихуана” сақлаб келаётганлиги аниқланди

Фарғонада фуқаро “марихуана” сақлаб келаётганлиги аниқланди

2-октябр куни куни шаҳар ИИО ФМБ ходимлари, Маориф кўчасида яшовчи U.A.ni яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, қурилиши битмаган уйини томидан “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 11:03 07.10.2021. Ўқилди: 1517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!