Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада фожиа: 54 ёшли эркак ҳалок бўлди

Фарғонада фожиа: 54 ёшли эркак ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 18 май куни соат 14:40 ларда, Фарғона вилояти, Данғара тумани, Қўриқ маҳалласи ҳудудидан ўтган А-373Б “Қўқон шаҳрига кириш” автомобиль йўлининг 21 км.да ҳайдовчи 1992 й.т. С.М. (эркак) “Каптива” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб, эътиборсизлик қилиб чап томонга тўсатдан қайрилган велосипедчи, 1966 й.т. И.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, велосипедчи 54 ёшли И.Т. (эркак) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 10:46 19.05.2020. Ўқилди: 3883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!