Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада божхона ходими фожиали тарзда ҳалок бўлди

Фарғонада божхона ходими фожиали тарзда ҳалок бўлди

Фарғонада божхона ходими мотоциклида автоҳалокатга учраб, ҳодиса жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Аниқланишича, автоҳалокат 2023 йил 2 март куни “Фарғона халқа йўли”нинг Марғилон шаҳар ҳудудидан ўтган 226 км.да содир бўлган.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходими М.М. бошқарувидаги “Yamaha” русумли мотоциклда ушбу йўлда ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиб йўл четидаги бетон тўсиққа урилади. Сўнг мотоцикл ўз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги “Жентра” русумли автомашинанинг орқа чап томонига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада М.М. олган тан жароҳати оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг дастлабки тергови устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Киритилди: 15:46 25.03.2023. Ўқилди: 5925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!