Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада боғча мудираси ва ошпази пора билан ушланди

Фарғонада боғча мудираси ва ошпази пора билан ушланди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти раҳбари ва ошпази 200 доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хабарга кўра, боғча мудираси мазкур лавозимда 3 йилдан буён ишлаб келаётган бўлган. Илгари бу ерда ишлаб, туғуруқ таътилида бўлган Н.М. ишга қайтиш бўйича унга бир неча бор мурожаат қилган. Ишга олиш учун ошпаз вазифасида ишлаган аёл ундан 200 АҚШ долларини сўраган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ошпаз аёл ўзининг яшаш уйи Ўзбекистон тумани «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғинида Н.А.дан 200 АҚШ долларини мудира Р.И.га бериш учун олган вақтда ушланган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, боғча мудираси ошпаз аёлдан 200 АҚШ долларини олган вақтда далилий ашё билан қўлга тушган.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан мазкур иш кўриб чиқилган. Боғча мудираси Р.И.га Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланган. Шунингдек, ошпаз аёлга ҳам қонуний жазо белгиланган.

Киритилди: 17:25 07.06.2021. Ўқилди: 3214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!