Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада бир гуруҳ талончилар ушланди

Фарғонада бир гуруҳ  талончилар ушланди

Фарғона. 2020 йилнинг 27 август куни соат 03:40 да Қува туман Ўзбекистон кўчасига “Matiz” русумли автомашинада келган номаълум шахслар 18 ёшли Х.Т., нинг жағ соҳасига қўлининг мушти билан бир маротаба уриб,  Х.Т., га тегишли жами нархи 2.000.000 сўм бўлган 2 қоп бодом маҳсулотлари ва “Samsung Galaxy A20” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 24 ёшли И.М.,  Ф.Ғ.,  Д.М. 25 ёшли Н.У., 26 ёшли М.К., 22 ёшли Т.Қ., лар содир этганлиги аниқланган, “Matiz” русумли автомашинани И.М., бошқарганлиги аниқланиб, Х.Т., га тегишли “Samsung Galaxy А20” русумли уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.  

Бундан ташқари, И.М. ва  унинг шериклари Фарғона вилоятининг бошқа туманларида шу каби жиноятлар содир этганликлари аниқланган ва уларнинг барчаси ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Қува тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.М., шу туманда жиноят содир этиб ушланганлиги сабабли, айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Киритилди: 17:42 04.09.2020. Ўқилди: 2302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!