Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада аёл баллон алмаштираётганда фожиали тарзда вафот этди

Фарғонада аёл баллон алмаштираётганда фожиали тарзда вафот этди

17 май куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшаган Ш.Б. исмли аёл уйи ошхонасида газ плитасига уланган газ баллонини бошқа газ баллонига алмаштираётган вақтида улардан сизиб чиқаётган газдан ёнғин содир бўлган. 

Оқибатда уйининг 70 кв.м. майдонида ички ва том қисми ёниб зарар кўрган ҳамда Ш.Б. куйиш жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Киритилди: 16:36 22.05.2019. Ўқилди: 2231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!