Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада аянчли ЙТҲ: 2 киши ҳалок бўлди

Фарғонада аянчли ЙТҲ: 2 киши ҳалок бўлди

20 март куни тунги вақтда Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳудудидан ўтувчи А-376 Қўқон Жиззах автомобиль йўлининг 21-километрида Бешариқ туманида Бодомбоғ кўчасида яшовчи 1999 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги Spark автомашинаси йўл четидаги бетон симёғочга бориб урилган. Бу ҳақда Дарё мухбири хабар бермоқда.

ЙТҲ оқибатида машина салонида бўлган 6 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 2 нафари ҳайдовчи М.С. ва Бешариқ тумани Халқлар дўстлиги кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган М.Д. касалхонада вафот этган.

Бешариқ туманида яшовчи йўловчилар 1998 йилда туғилган Р.Ж., 1995 йилда туғилган М.Б., 1997 йилда туғилган Д.Ш. ва 1999 йилда туғилган А.Ш. эса оғир аҳволда жонлантириш бўлимида эканлиги айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:11 22.03.2019. Ўқилди: 2256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!