Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фарғонада 40 ёшли эркакни ҳеч бир сабабсиз дўппослашди

Фарғонада 40 ёшли эркакни ҳеч бир сабабсиз дўппослашди

Фарғона. 2020 йил 15 июнь куни соат 15:30 да 50 ёшли С.А., спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст холда  Бағдод тумани Олмазор кўчасида 44 ёшли С.М., билан ўрталарида келиб чиққан жанжал вақтида жамоат жойида жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини бузиб, ҳеч бир сабабсиз қўллари ва оёқлари билан 44 ёшли С.М., ни бош ва юз соҳаларига уриб тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро С.А.,га нисбатан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:10 21.06.2020. Ўқилди: 3478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!