Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада 3 ёшли бола трактор тиркамаси тагида қолиб вафот этди

A A A
Фарғонада 3 ёшли бола трактор тиркамаси тагида қолиб вафот этди

Жорий йилнинг 17 май куни соат 09:10 ларда, Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Уқчи маҳалласи ички йўлида, ҳайдовчи 1979 й.т. Х.Б. “ТТЗ-80” русумли тракторни бошқариб кетаётиб, Кумариқ кўчаси, 89-уй ёнида қаровсиз қолдирилган, вояга етмаган пиёда 2017 й.т. М.Н.ни тиркаманинг орқа чап балони билан босиб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, пиёда вояга етмаган 3 ёшли М.Н. (ўғил бола) воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, ота-оналар ва бошқа боқувчилар ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.

 

Киритилди: 10:36 18.05.2020. Ўқилди: 4466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!