Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонада 23 яшар йигит жиноятга қўл урди

Фарғонада 23 яшар йигит жиноятга қўл урди

Фарғона. 2020 йилнинг 30 июнь куни соат 04:30 да Қўқон шаҳар Туркистон кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шахобчасининг қоровулхонасидан, 23 ёшли Д.К. умумий қиймати 2.500.000 сўмлик “Samsung” русумли телевизорини олиб чиқиб кетаётган вақтида, қоровул  59 ёшли Қ.Д. томонидан аниқланиб ушланмоқчи бўлганида қоровулни итариб юбориб ҳодиса жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “б” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Д.К., дан “Samsung” русумли телевизор ашёвий далил тариқасида олиниб, у гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган. тергов ҳаракатлари давом этмоқда.     

Киритилди: 15:55 02.07.2020. Ўқилди: 1824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!