Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Фарғона вилоятидаги боғчалар ҳам фаолиятини вақтинча тўхтатди

Фарғона вилоятидаги боғчалар ҳам фаолиятини вақтинча тўхтатди



Фарғона вилоятидаги барча давлат ва нодавлат боғчалари ҳам 17 июлгача вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, бу бўйича шаҳар ва туман ҳокимларининг тегишли фармойиши қабул қилинган. Уларга кўра, барча боғчалар 20 июль, душанба кунидан яна одатий тартибда фаолият юритишни бошлайди.

“Ҳурматли ота-оналар!

Фарзандларингиз саломатлигига алоҳида эътибор қаратишингизни, куннинг энг иссиқ вақтларида уларнинг очиқ ҳавода узоқ вақт бўлишига йўл қўймаслигингизни, етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилишини таъминлашингизни ҳамда шифокорлар тавсияларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз” , дейилган хабарда.

Киритилди: 18:29 15.07.2026. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!