Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Фарғона вилоятида янги номлардаги университетлар ташкил этилади

Фарғона вилоятида янги номлардаги университетлар ташкил этилади

Президентнинг жорий йил 24 январдаги ПҚ-26-сон қарори билан Фарғона вилоятидаги олий таълим ташкилотлари фаолияти такомиллаштирилади.

Қарорга кўра, қуйидаги университетлар қайта ташкил этилади:

  • Фарғона политехника институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали негизида Фарғона давлат техника университети;
  • Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали негизида Қўқон давлат университети;
  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалини қўшиб юбориш йўли билан Фарғона давлат университети.

Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан:

  • мазкур университетларнинг малака талаблари ва ўқув дастурлари юқори 300 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастурлари асосида ишлаб чиқилади;
  • иқтидорли талабалар учун дарслар хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳларда ташкил этилади;

Фарғона давлат техника университетида Илғор муҳандислик мактаби ва «спин-офф» корхоналари фаолияти ташкил этилади ҳамда йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.

Тугатилаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини янгидан ташкил этилган тегишли университетларда давом эттиради.

Киритилди: 15:36 29.01.2025. Ўқилди: 1345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!