Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
“Агар бирор шахс, мен тиббиёт фани китобини ўқиб, доктор бўлсам деса, кейин у ўша китобни ўқиб олса ва тушуниб ҳам олса, ундан кейин докторлик ва муолажа қилишни бошлаб юборса, у ҳолда у қабристонни обод қилишдан бошқа ишни бажара олмайди. Токи, у бирор доктор суҳбатини ихтиёр қилмагунича ва у билан бирга бироз муддат юриб иш қилмагунича, доктор бўла олмайди. Мен бундан ҳам оддийроқ қилиб айтаманки, бозорда таом пиширишни ўргатадиган китоблар бор. Уларда таом пиширишлик рецептлари ёзилган. Палов ундай қилинади, биряний (палов тури) бундай қилинади, қовурма шундай қилинади. Энди, агар бирор шахс фақат у китобни олдига қўйиб олиб, палов пиширмоқчи бўлса, Худо билади, у нима бало пишириб қўяди? Токи, бирор мутахассис билан бирга юриб, уни машқ қилиб ва тушуниб олмагунича, у палов тайёрлай олмайди”.
“Ислааҳий хутбаат” китобидан, 3-жилд, 245-бет
Абдулқайюм КОМИЛ таржимаси
Manba: azon.uz