Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фалокат: Жиззахда "Нексия" автобусни ағдариб юборди

Фалокат: Жиззахда "Нексия" автобусни ағдариб юборди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 5 июль куни соат 15:40 ларда, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Олмазор ва Мустақиллик кўчалар кесишмасида ҳайдовчи 1975 й.т. Б.С. (эркак) бошқарувидаги Автобус ҳамда ҳайдовчи 1993 й.т. Б.Ф. (эркак) бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида автобус ағдарилган. Автобусда 3 нафар йўловчилар бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:55 05.07.2020. Ўқилди: 4602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!