Нетаньяхуга Фаластин давлатини Угандада ташкил этиш таклиф қилинди.
Исроилнинг Channel 14 телеканалидаги муҳокама чоғида бошловчи Инон Магаль «ҳозирги вазият»ни ҳал қилиш йўли сифатида Фаластин давлатини Уганда ҳудудида ташкил этишни таклиф қилди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху эса ушбу таклиф жиддий кўриб чиқилишини билдирди.
Мазкур суҳбатда XX аср бошларида пайдо бўлган тарихий «Уганда режаси»га ишора қилинди. Ушбу режа сионизм ҳаракати асосчиларидан бири Теодор Герцль номи билан боғлиқ.
Ўша даврда Уганда сионистик давлат ташкил этиш учун кўриб чиқилган бир нечта эҳтимолий ҳудудлардан бири бўлган.