Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

F-22 ва F-35 қирувчиларининг «ҳаводаги жанги» видеоси эълон қилинди (видео)

F-22 ва F-35 қирувчиларининг «ҳаводаги жанги» видеоси эълон қилинди (видео)

Бешинчи авлод F-22 ва F-35 қирувчилари Норвегия осмонида ҳаводаги жангни моделлаштирди. «РИА Новости» машғулотлар акс этган видеога эътибор қаратди.

Машғулот баҳсида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F-22 самолёти ва Норвегия ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F-35 қирувчиси иштирок этди. «Жанг» НАТО аъзо мамлакатларининг қўшма машғулотлари доирасида бўлиб ўтган.

F-35 Lightning II самолёти F-22 Raptor қирувчисидан кейинги бешинчи авлоднинг иккинчи серияли қирувчиси ҳисобланади. Иккала самолёт ҳам Lockheed Martin компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Киритилди: 10:52 18.08.2018. Ўқилди: 1190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!