Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эйфел минорасини портлатишга уринишди

Эйфел минорасини портлатишга уринишди

Париждаги Эйфел минорасига ташриф буюрганлар маҳаллий полиция ушбу жойга бомба ўрнатилгани ҳақида хабар берганидан кейин эвакуация қилинди.

Манбанинг хабар беришича, портлаш хавфи тўғрисидаги маълумотлар бўлган аноним қўнғироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига 23 сентябрь, чоршанба куни пешин вақтида келиб тушган, шундан сўнг барча зарур чоралар кўрилган.

Минора ҳудуди ва унга яқин жой полиция томонидан ўраб олинган ва транспорт ҳаракати учун тўсиб қўйилган.

Кейинчалик,  France Bleu радиостанциясининг маълум қилишича,  текширувдан икки соат ўтгач, минора ва аттракцион яна ишга туширилган. Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тинтув пайтида ҳеч қандай хавфли нарсаларни топишмаган.

Киритилди: 08:25 24.09.2020. Ўқилди: 2526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!