Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Украинадан барча аъзоларини хавфсиз бўлиши биланоқ эвакуация қилиш қарорини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
ЕХҲТ Бош котиби Хельга Мария Шмиднинг айтишича, эвакуация имкон қадар тезроқ амалга оширилиши керак. Унинг сўзларига кўра, бу чора ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаётгани ва Украинадаги хавфсизлик вазияти ёмонлашиб бораётгани билан боғлиқ.