Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Европарламент Украинага €90 млрд миқдорида кредит ажратишни маъқуллади

A A A
Европарламент Украинага €90 млрд миқдорида кредит ажратишни маъқуллади

Бу ҳақда The Insider хабар бермоқда.

Ажратиладиган кредитнинг €60 млрди ҳарбий эҳтиёжларга, қолган €30 млрди эса давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бу ҳақда Европарламент сайтида эълон қилинган хабарда айтилган.

Кредит 2026–2027 йилларда Украинани молиялаштириш учун мўлжалланган. Пресс-релизда таъкидланишича, барча маблағлар Киев демократик бошқарув тамойилларига содиқлик, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ва демократик институтларни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларга риоя қилган ҳолда берилади.

Кредит бўйича биринчи тўлов жорий йилнинг иккинчи чораги бошида ўтказилиши кутилмоқда. Бундан олдин механизм Европа Кенгаши томонидан тасдиқланиши керак. Январ ойида уни Еврокомиссия маъқуллаган эди.

Киритилди: Бугун 14:05. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!