Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европарламент қўмитаси миграция сиёсатини қатъийлаштиришни маъқуллади

Европарламент қўмитаси миграция сиёсатини қатъийлаштиришни маъқуллади

Европарламентнинг Фуқаролик эркинликлари, одил судлов ва ички ишлар қўмитаси Европа Иттифоқининг миграция сиёсатини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар тўпламини консерваторлар ва ўта ўнглар овози билан маъқуллади.

Янги қоидалар Европа давлатларига Европа Иттифоқидан ташқарида депортация марказлари ташкил этиш имконини беради. У ерга бошпана сўрови рад этилган шахслар жўнатилиши мумкин бўлади. Шунингдек, Европа Иттифоқини тарк этишдан бош тортиш ҳолатлари учун янада оғирроқ жазолар ҳам кўзда тутилган — мамлакатга киришни тақиқлашдан тортиб қамоқхонагача.

Европарламентнинг умумий таркибда овоз бериши 12 март куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Европа Иттифоқи кенгаши бу чораларни феврал охирида маъқуллаган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари сиёсатнинг қатъийлаштирилишини танқид қилиб, инсон ҳуқуқлари бузилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Улар ноқонуний муҳожирларни ўзлари алоқаси бўлмаган мамлакатларга жўнатиш хавфи борлигини қайд этмоқда.

Киритилди: Бугун 15:15. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!