Бугун 28 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Европанинг PURL дастурига киритган сармояси 5 млрд долларга етади

Европанинг PURL дастурига киритган сармояси 5 млрд долларга етади

Йил охирига қадар иттифоқчиларнинг Украина учун АҚШ қурол-яроғини харид қилишга мўлжалланган PURL дастурига киритган сармояси 5 млрд долларга етади, деди NATO бош котиби.

"Яъни бунинг учун ойига тахминан бир миллиард доллардан йўналтирилмоқда. Биз Украинага қурол-яроғларни етказиб бериш жадвалига мувофиқ ҳаракат қиляпмиз. Бу фақат PURL ташаббуси эмас. Чехиянинг ўқ-дорилар бўйича ташаббуси, шунингдек, Литва ва Даниянинг Украинанинг мудофаа саноати учун ускуналар харид қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари ҳам бор. Европа давлатлари ҳам ўз захираларидан ускуналар етказиб беришда давом этади. Албатта, уч-тўрт йиллик урушдан кейин бу захиралар камайган, бироқ етказиб бериш имкони ҳали ҳам мавжуд", — деди Марк Рютте El País нашрига берган интервюсида.

Киритилди: 21:18 26.11.2025. Ўқилди: 540 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!