"Европа келгуси йилларда жиддий иқтисодий қийинчиликларга дуч келмоқда, Россия иқтисодий ўсиши эса тезлашади", дейилади Халқаро валюта жамғармаси ҳисоботида.
Жамғарма таҳлилчиларига кўра ЕИда ЯИМ ўсиши 2026 йилда 1,4 фоиздан 1,1 фоизгача пасаяди. Яқин Шарқдаги можаро чўзилиб кетса, газ нархи 200% кўтарилиши мумкин. Глобал нефть нархи эса 21,4 фоизга кўтарилиб, баррель учун 82,22 долларни ташкил этади.
Россия иқтисоди эса 2026 йилда кутилганидан 0,3 фоизга кўпроқ ўсиб, 1,1 фоизга етади, дейилади ҳисоботда.