2026 йил июн ойи охирида Европада кузатилган рекорд даражадаги иссиқлик Хитойда ишлаб чиқарилган мобил кондиционерларга бўлган талабни кескин ошириб юборди, деб ёзади Bloomberg.
Таҳлилчиларнинг кутилмаларига кўра, "Midea" (хитойлик маиший техника ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бири) компаниясининг Европадаги савдо ҳажми иккинчи чорак якунларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсиши мумкин.
Хитойнинг яна бир ишлаб чиқарувчиси — "Haier Smart Home" ҳам Европада савдолар деярли шунчалик ўсишини кутмоқда.
Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, Европа хонадонларининг тахминан 20 фоизи кондиционерлар билан жиҳозланган. Bloomberg'нинг таъкидлашича, бу, шунингдек, Европа мамлакатларида уйларга катта ҳажмли кондиционерларни ўрнатишга қўйилган турли чекловлар билан боғлиқ.