Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Европада газ нархи яна кескин тушиб кетди

Европада газ нархи яна кескин тушиб кетди

Европада газ нархи 3 октябрь куни бўлиб ўтган савдоларда кескин пасайиб, олдинги куннинг ёпилиши вақтида деярли 7 фоизга қадрсизланди. Бу ҳақда Лондон ICE биржаси хабар бермоқда.

Bloomberg ёқилғи нархининг пасайишини Европа иттифоқининг минтақадаги энергия инқирозини олдини олиш бўйича ютуқлари билан боғлайди.

Аввалроқ, Европа Иттифоқи мамлакатлари энергетика вазирлари электр энергиясининг юқори нархларига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар пакетини келишиб, талабни камайтириш мақсади ва энергия компанияларининг даромад чегарасини тасдиқлаган эди. Бу ҳақда Чехия Республикасининг Европа Иттифоқи мамлакатлари Кенгашидаги раиси ўз Twitter'даги аккаунтида хабар берди.

Timera Energy консалтинг компанияси таъкидлаганидек, "Европадан газ таъминоти камайганлиги сабабли бу қишда хонадонлар музлаши эҳтимолдан йироқ эмас". Бироқ, Европанинг энергия хавфсизлигини бир неча омиллар камайтириши мумкин. Улар орасида истеъмолни камайтириш бўйича чора-тадбирлар етарли эмас, совуқ қиш, суюлтирилган газ таъминотини чеклаш кабилар.

Айни пайтда минтақадаги газ захиралари 88 фоизни ташкил этади, дея хабар беради Gas Infrastructure Europe. Бироқ, 3 октябрь куни газ омборлари февраль ойида 5 фоизгача бўш қолиши мумкин, деди халқаро энергетика агентлиги.

Киритилди: 21:09 03.10.2022. Ўқилди: 5062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!