Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

“Европа халқаро аёллар етакчилиги мукофоти” илк бор Ўзбекистон вакилига топширилди

“Европа халқаро аёллар етакчилиги мукофоти” илк бор Ўзбекистон вакилига топширилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўйича проректори Гулноза Исмоилова жорий йил 1 сентябрь куни Брюссельдаги Ҳессен штати (Германия) ваколатхонасида ташкил этилган форум доирасида “Европа халқаро аёллар етакчилиги” мукофоти билан тақдирланди.

Ўзбекистон вакили мамлакатимизда гендер тенглиги ва демократик жараёнлар учун эътироф этилган.

Маълумот ўрнида, “Аёллар Европаси” мукофотлари Халқаро Европа Ҳаракати ва Европа Аёллар Лоббиси томонидан Европа ҳаракатларининг бир нечта миллий кенгашларининг миллий мукофотлари асосида ташкил этилади.

Форум Европа Парламенти ҳомийлигида ўтказилади ва унинг мақсади ҳар йили аёллар учун учрашув платформаси бўлиб, эмансипация (зўрлик ва тазйиқдан қутилиш)ни рағбатлантириш ва аёлларнинг эртанги кун тартибини белгилайдиган қарорлар қабул қилишдаги иштирокини оширишдир.

Киритилди: 15:00 04.09.2021. Ўқилди: 2854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!