Александр Конков фикрича, Европа Иттифоқи мамлакатлари ўзини барча турдаги мудофаа билан мустақил таъминлаш имкониятига эга эмас.
Унинг таъкидлашича, Европа узоқ йиллар давомида хавфсизлик масаласида асосан АҚШнинг ҳарбий “ҳимоя соябони”га таянган ва шу сабабли мустақил мудофаа тизими етарлича ривожланмаган.
Конковнинг сўзларига кўра, ҳозирги геосиёсий вазият ва АҚШдаги сиёсий жараёнлар Европа Иттифоқини ўз мудофаа салоҳиятини оширишга мажбур қилмоқда. Бироқ бу жараён қисқа вақт ичида амалга ошмайди.
Унинг фикрича, Европа ҳали яқин йилларда тўлиқ ҳарбий мустақилликка эриша олмайди, чунки бу учун узоқ муддатли мослашув ва катта ислоҳотлар талаб этилади.