Bloomberg агентлигининг қайд этишича, Буюк Британия, Франция ва Германия можаро ҳудудидаги вазият Трамп ва Владимир Путиннинг Аляскадаги саммитидан кейин эришилган шартлардан ҳам кенгроқ доирадаги музокаралар учун имкониятлар очади деб ҳисоблайди.
Bloomberg'нинг таъкидлашича, европалик сиёсатчилар музокаралар жараёнида фаолроқ рол ўйнашга интилмоқдалар, чунки Вашингтон Эрон билан бўлаётган можарога ҳаддан ташқари диққат қаратган. Шунингдек, бундан мақсад Россияга босимни кучайтириш ва яқин орада тўлиқ форматдаги мулоқотни (Россия, Украина, АҚШ, ЕИ) ташкил этиш учун Трампдан "яшил чироқ" олишдир, дейилади хабарда.