Урушлар ва турли офатлар туфайли Шимолий Африка мамлакатларини тарк этиб, Европага денгиз орқали боришга уринаётган ҳар 14 кишидан биттаси йўлда ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг ҳисоботида қайд этилган.
Биргина жорий йилда 1,6 минг киши Европага кетаётганида денгизда ғарқ бўлган. Дунёдаги қочқинларнинг умумий сонидан келиб чиқиладиган бўлса, уларнинг ҳар ўн саккизинчиси чўкиб кетган. Ўтган йили эса ҳар 42 қочқиндан бири йўлда ҳалок бўлган эди.
Қочқинлар орасида қурбонлар сонининг ортиши уларга ёрдам кўрсатувчи ноҳукумат ташкилотлар сонининг камайиши билан боғлиқ. Ўтган йили қочқинларга саккизта ташкилот ёрдам бераётган эди, бу йил эса улардан иккитаси қолди, холос.
Manba: azon.uz