АҚШ президенти Доналд Трампнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи бошланди ва у баёнот бермоқда.
◾️ Европани ноқонуний мигрантлар тўлқини қамраб олди ва буни тўхтатиш учун ҳеч ким ҳеч нарса қилмаяпти. Лондонда жуда ёмон мер бор. Шаҳар жудаям ўзгарди. Улар шариат қонунларини жорий этишни исташмоқда;
◾️ Мигрантлар бизнинг яхшиликларимизга ўлдириш ва зўравонлик билан жавоб беришмоқда. Ҳар бир мамлакат ўз чегараларини ҳимоя қилиш, ўз маданиятига эга бўлиш ҳуқуқига эга бўлиши керак;
◾️ Насронийлик энг кўп таъқиб этиладиган динлардан бири. Насронийларни ва Ғарбнинг ўзига хос қадриятларини ҳимоя қилайлик;
◾️ Сўз ва фикр эркинлиги ҳамда диний эркинликни ҳимоя қилишимиз зарур;
◾️ Иқлим ўзгариши ҳақидаги даъволар “барча даврлардаги энг катта ёлғон”. Углерод изи — бу ёмон ниятли одамлар томонидан ўйлаб топилган афсона, улар инсониятни тўлиқ йўқ қилиш йўлидан бормоқда;
◾️ Энергетика муаммолари ва назоратсиз миграция туфайли Европанинг барбод бўлаётганини кўриш мен учун оғриқли;
◾️ Биз “яшил энергетика” номли афсонани бекор қилаяпмиз. У ҳаддан ташқари қиммат ва мамлакатни энергия билан таъминлашга қодир эмас;
◾️ Европа ҳавони тоза қилиш учун заводларни ёпаётган бир пайтда, бошқа мамлакатлар океан ва ҳавога тонна-тонна чиқиндиларни ташламоқда;
◾️ БМТ муаммоларни ечмаяпти, янги муаммоларни яратяпти. Энг жиддий муаммо — ноқонуний миграция. БМТ ноқонуний мигрантларни дунёнинг бошқа бурчакларидан тинч мамлакатларга киришини молиялаштирмоқда;
◾️ Қўшма Штатлардаги ноқонуний мигрантларни ҳайвонларга қиёслаш мумкин;
◾️ Мен барча давлатларни биологик ва ядро қуролларини ишлаб чиқаришни тўхтатишга чақираман. АҚШ биологик қуроллар устидан халқаро назоратни бошқаради;
◾️ Украинадаги можаро АҚШнинг аввалги раҳбарияти хатолари туфайли бошланган;
◾️ АҚШ Россияга қарши кескин божларни жорий этишга тўлиқ тайёр, лекин бу божлар самарали бўлиши учун Европа мамлакатлари бизга қўшилиши керак;
◾️ Европа Россияга қарши кураш олиб бориб, бир вақтда унинг энергетик ресурсларини харид қилишда давом этолмайди. Бу ҳиёнатдир;
◾️ NATO мамлакатлари Россиянинг энергетик ресурсларини харид қилишни тўхтатишмади, аслида улар ўзларига қарши урушни молиялаштирмоқда;
◾️ Европа етакчилари билан Россиянинг энергетик ресурслари импортини қисқартириш тўғрисидаги чақириқларни муҳокама қиламан;
◾️ Хитой ва Ҳиндистон Россия билан иқтисодий ҳамкорликлари туфайли Украина можаросининг асосий молиялаштирувчилари ҳисобланади;
◾️ Мен БМТга АҚШнинг ҳамкорлик қўлини узатиш учун келдим. Биз биргаликда янада хавфсиз ва фаровон дунёни қурамиз;
◾️ Мен барча масалада доимо ҳақман. Мен воқеаларни олдиндан жуда яхши кўра оламан. Менда “Трамп ҳамма нарсада ҳақ”, деб ёзилган кепка бор.